BMB HOLDING ЎЗБЕКИСТОН-ЎМОН БИЗНЕС-ФОРУМИДА

BMB HOLDING ЎЗБЕКИСТОН-ЎМОН БИЗНЕС-ФОРУМИДА

BMB HOLDING ЎЗБЕКИСТОН-ЎМОН БИЗНЕС-ФОРУМИДА

Жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари Ўмон Султонлигининг Маскат шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Ўмон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Бизнес-форумда ахборот технологиялари, кимё саноати, транспорт-логистика, тўқимачилик, автомобилсозлик, нефт-газ саноати, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик каби энг муҳим йўналишлардан 150 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари, хусусан, BMB HOLDING вакили ҳам иштирок этди.

Форум доирасида, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Oman Fisheries, Oman Flour Meals, Нитаж ва заъфарон импорти билан шуғулланувчи Mira Group ритейл компанияси вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.

Жараёнларда мезбонларга ҳолдинг фаолияти, BMB Za’faron бренди остидаги заъфарон ҳамда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида маълумот берилди. Конструктив руҳда ўтган B2B музокараларда келгусида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ва бир қанча ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: