ГЕРМАНИЯНИНГ MANGOLD CONSULTING GmbH КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ГЕРМАНИЯНИНГ MANGOLD CONSULTING GmbH КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ГЕРМАНИЯНИНГ MANGOLD CONSULTING GmbH КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 12 июнь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Mangold Consulting GmbH компанияси бошқарув директори Кристоф Мангольд, компания ҳамкори Томас Биттел ҳамда FruTree бошқарув ҳамкори Антон Герард Клокер ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, Германияда ҳаб ташкил қилиш орқали Европа бозорига мамлакатимизда етиштириладиган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, конструктив ва ишбилармонлик руҳида бўлиб ўтган музокараларда томонлар фьючерс шартномаси асосида табиий усулда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларидан биологик тоза қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва Европа бозорларига етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: