Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

Хабарингиз бор, шу кунларда Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида, бугун, 24 июнь куни давлат раҳбарлари ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон яқин йилларда Мўғилистон билан ўзаро савдони, энг аввало, харидоргир маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш вазифасини қўйганлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух эришилган келишувлар ҳамда Ўзбекистонда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, бизнес вакилларини фаол ҳамкорликка ва янги лойиҳалар бўйича аниқ келишувларга эришишга чақирди.

Шунингдек Етакчилар қўшма Ишбилармонлар кенгашининг ташкил этилишини олқишладилар. Янги ташаббусларни ишлаб чиқиш учун яқинда унинг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилди.

Мазкур тадбирда иштирок этган BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда юртимиз ишбилармонлари мамлакатимизнинг кўп минг сонли тадбиркорлари қатори, давлат раҳбарларининг икки томонлама ишбилармонлик муҳитини яхшилаш йўлида қилаётган саъйи ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, самарали иқтисодий лойиҳаларнинг ҳамда бундай учрашувларнинг мунтазам бўлишига ишонч билдиришди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: