АРНАСОЙ ДАЛАЛАРИДА ЕТИШТИРИЛГАН ҚОВУНЛАР ЛАТВИЯГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ
Мамлакатимиз қовунлари азалдан ўз довруғига эга. Деҳқон ва фермерлар қовун етиштириш ишларини ривожлантириш йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга қовунларнинг йилдан-йилга эртапишар, янги навлари яратилиб, мўл ҳосил олинмоқда.
BMB-NRC Agrologistics мажмуаси эса, серқуёш заминимизда, хусусан, BMB Agroнинг Арнасой далаларида етиштирилган мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда кўмакчи бўлмоқда. Шунингдек, миришкорлар етиштирган қовунлар халқаро экспорт талабларига мувофиқ агрологистика мажмуасида +5°С ҳароратда сақланиб, тегишли тартибда сараланиб, қадоқланмоқда ҳамда барча ҳужжатлар мажмуанинг ўзида расмийлаштирилиб хорижга тўғридан тўғри экспорт қилинмоқда.
Куни кеча қовунларнинг навбатдаги партияси, айнан
BMB-NRC Agrologistics мажмуаси орқали Латвия Республикасига экспорт қилинди.