BMB HOLDING ТУРКИЯ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНМОҚДА
Қишлоқ хўжалигида юқори ҳосил олишнинг энг асосий омилларидан бири замонавий илм-фан ютуқларини соҳада қўллашдир. BMB HOLDING шу нуқтаи назардан доимий равишда халқаро тажрибани ўрганиб, уни маҳаллийлаштиришга ҳаракат қилиб келади.
Хусусан, жорий йилнинг 25-28 июнь кунлари ҳолдинг вакиллари, Туркиянинг қишлоқ хўжалиги майдонларида бўлиб, очиқ далада турли хил технологик жараёнлар ёрдамида етиштирилган бир қатор экинлар(помидор, булғор қалампири, маккажўхори, қовоқ, сабзи)ни етиштириш тажрибасини ўрганишди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги йўналишида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Manier компанияси раҳбарияти билан соҳада ҳамкорлик қилиш борасида музокаралар ўтказилиб, келгусида ўзаро тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйишга келишиб олинди.