ЕВРОПАГА ҚОВУН ЭКСПОРТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Мамлакатимиз қовунлари азалдан ўз довруғига эга. Деҳқон ва фермерлар қовун етиштириш ишларини ривожлантириш йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга қовунларнинг йилдан-йилга эртапишар, янги навлари яратилиб, мўл ҳосил олинмоқда.
BMB-NRC Agrologistics мажмуаси эса, серқуёш заминимизда, хусусан, BMB Agroнинг Арнасой далаларида етиштирилган мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда кўмакчи бўлмоқда. Шунингдек, миришкорлар етиштирган қовунлар халқаро экспорт талабларига мувофиқ агрологистика
мажмуасида +5°С ҳароратда сақланиб, тегишли тартибда сараланиб, қадоқланмоқда ҳамда барча ҳужжатлар мажмуанинг ўзида расмийлаштирилиб хорижга тўғридан
тўғри экспорт қилинмоқда.
Қувонарлиси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг Европага экспорти мунтазамлик касб этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 26 июль куни қовунларнинг навбатдаги партияси, айнан BMB-NRC Agrologistics мажмуаси орқали Латвияга жўнатилди.