ФУТЗАЛ БЎЙИЧА BMB CUP МУСОБАҚАСИНИНГ СОВРИНДОРЛАРИНИ ТАНТАНАЛИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг спорт мажмуасида BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси учинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Футзал бўйича анъанавий BMB CUP мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2023 йилнинг ноябрь ойидан 2024 йилнинг июлига қадар, қариийб 8 ой давомида ўтказилди.
Мусобақада 40 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 13 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 26 турда 156 та учрашув ўтказди.
Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар билан “O’zsanoatqurilishbank” жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар “BMB” жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари эса “Poytaxt” жамоасига насиб этди.
Шунингдек, “Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси, “Мусобақанинг энг яхши дарвозабони”— “Uzsanoatqurilishbank” жамоаси дарвозабони Умаров Дониёр, “Энг яхши ёш ўйинчи”— “BMB” жамоаси вакили Нурқулов Сарвар, “Мусобақа тўпурари”— “Poytaxt” жамоаси футзалчиси Омонжонов Элёр, “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси”— “Uzsanoatqurilishbank” жамоаси футзалчиси Темиров Азизбек пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир давомида “ВИА Мароканда” гуруҳи ва Каниза ижросидаги мусиқий чиқишлар мусобақа ғолиблари ва спорт ихлосмандлари учун ажойиб совға бўлди.