BMB AGRO МАЙДОНЛАРИДА БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ ВА ПОМИДОРДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНМОҚДА
Миришкорлар томонидан Жиззах вилоятининг Арнасой, Ғаллаорол, Бахмал, Шароф Рашидов туманларидаги экин майдонларига сабзавот ва полиз маҳсулотларининг кўплаб турлари, хусусан, булғор қалампири ва помидорнинг бир неча навлари экилган, ҳозирда терим жараёнлари қизғин амалга оширилмоқда.
Йиғилган ҳосил аввало сараланиб, маҳаллий аҳоли эҳтиёжи учун ички бозорга ҳамда экспортга йўналтирилади. Ҳосилнинг иккиламчи қисми ҳам BMB Agroplus корхонасида тўлиқ қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинади.
Корхона жамоаси юқори сифатли, жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар етиштириб, халқимиз дастурхонининг тўкин-сочинлигига ҳамда ҳудуд экспорт салоҳиятига ҳисса қўшишни мақсад қилган.