“BMB AGRO PLUS” ВА “BMB IMPEX” КОРХОНАЛАРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

“BMB AGRO PLUS” ВА “BMB IMPEX” КОРХОНАЛАРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

“BMB AGRO PLUS” ВА “BMB IMPEX” КОРХОНАЛАРИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 27 август куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида “BMB AGRO PLUS” ва “BMB IMPEX” корхоналарининг ишга туширилишига бағишланган расмий очилиш маросимлари ташкил этилди.

BMB Agro Plus корхонаси умумий қиймати 34,6 млн доллар бўлиб “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кредит маблағлари асосида амалга оширилмоқда.

Корхонадаги Бельгия, Австрия, Италия, Туркия ва Хитой давлатларининг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар йилига 40 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш имкониятини беради. Хусусан, йилига 21 минг тонна маҳсулот бирламчи қайта ишланади, маҳсулотларни қуритиш натижасида 12,5 минг тонна ҳамда 5 минг тонна пюре, джем, томат ва бошқалар учун ҳомашё ишлаб чиқарилади, 50 минг тонна дуккакли маҳсулотлар сараланиб, 1500 тонна маҳсулот шок ва акустика усулда музлатилиши режалаштирилган.

Лойиҳа икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда мева-сабзавотларни бирламчи чуқур қайта ишлаш, хусусан, мураббо, консерва, пюре ва паста каби чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қуритиш, иккинчи босқичда эса сублимацион усулда қуритиш линияси, шок ва акустика усулда музлатиш жараёнларини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида 400 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, шу куни маҳсулотларни сақлаш ва тарқатишга ихтисослашган «BMB IMPEX» корхонаси ҳам расман ишга туширилди.

Мазкур ишга туширилган лойиҳалар, Ҳолдинг томонидан ҳудуд аҳолиси учун мустақиллигимизнинг 33 йиллик шодиёнаси арафасида муносиб совға бўлди дейишимиз мумкин.

 

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: