ФРАНЦИЯНИНГ ROXALEX КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
BMB HOLDING Европада ҳам экспорт географиясини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Хусусан, BMB Za’faron бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Францияга экспорт имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида Roxalex компанияси президенти Кристоф Фонтен ва Габриель Анри Майе билан видеоконференция тарзида мулоқот ўтказилди.
Учрашувда, француз ишбилармонларига мамлакатимизда юқори сифатли заъфарон етиштиришнинг босқичлари, унинг таркиби, фойдали хусусиятлари, қолаверса, қўшилган қийматга эга қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ушбу маҳсулотлар табиийлиги ва юқори сифати нуқтаи назаридан французларда катта қизиқиш уйғотди ҳамда бу каби ҳамкорлик алоқаларини мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.