ХАЛҚАРО БИЗНЕС ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ ҲАМДА BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Жиззах шаҳридаги Эркин иқтисодий зона дирекциясининг маъмурий биносида Россия Федерациясининг Ростов вилояти губернатори бошчилигидаги делегациянинг Жиззах вилоятига ташрифи доирасида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Форумда иштирок этган BMB HOLDING вакиллари ҳамда савдо соҳасида фаолият юритувчи «Лидер» компанияси, кўп тармоқли «АМК Дон» компанияси, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи «Пчелка» компанияси аъзолари билан музокаралар ўтказилди, уларга Холдинг тизими, фаолият кўлами, жумладан инвестициявий консалтинг хизматлари ҳақида батафсил маълумот берилди, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари борасида фикр алмашилди.
Шундан сўнг, Россия Федерациясининг Ростов вилояти губернатори В.Голубев бошчилигидаги делегация аъзолари, Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев ҳамроҳлигидаги меҳмонларни Ҳолдинг таъсисчиси Азиз Маматқулов кутиб олди ҳамда «BMB NRC Agrologistics» мажмуаси фаолияти таништирилди.
Меҳмонларга мажмуанинг маҳсулотларни сақлаш, саралаш, қадоқлаш, белгиланган ҳароратда совутиш, лабораторияда фитосанитария текширувидан ўтказиш, божхона, банк ва бошқа хизматларни бир жойда кўрсатилиши каби имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, BMB AGRO, BMB NRC Agrologistics, BMB AGRO PLUS корхоналари негизида яратилган тизимли ишлаб чиқариш цикли, хусусан, BMB AGROда етиштирлаётган маҳсулотлар ва BMB AGRO PLUSда қайта ишланган маҳсулотлар кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ҳамда В.Голубев мазкур мажмуада ишлаб чиқариладиган томат, қуритилган булғор қалампири ва бошқа бир қанча қуритилган мева-сабзавотларни импорт қилиш бўйича маъсулларига кўрсатмалар берди.