ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Хитойнинг Chengdu Tong Ou Logistics Co., Ltd компанияси Президенти Чжоу Бин, Valosha (Chongqing) Co., Ltd компанияси бош директор ўринбосари Ольга Зелковская ўртасида учрашув ташкил этилди.
Мулоқот давомида меҳмонларга агро йўналишида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, кластерлар фаолияти, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган BMB Agroplus корхонаси, BMB-NRC Agrologistics мажмуаси фаолияти, заъфарон етиштириш лойиҳаси, ундан турли маҳсулотлар тайёрлаш, сақлаш ва экспорт қилиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой идоралараро комиссияси хулосасига кўра, заъфарон тегишли рухсатномага эга бўлганлиги қўшимча қилинди.
Конструктив ўтган учрашув якунига кўра, икки томон учун ҳам манфаатли савдо алоқаларини йўлга қўйиш, экспорт-импорт масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.