ОБОД БЎЛАЁТГАН ҚИШЛОҚ ЙЎЛЛАРИ
Хабарингиз бор, BMB HOLDING мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Арнасой тумани аҳолисига туҳфа ўлароқ Чўлқувар улгуржи ва чакана савдо мажмуасини фойдаланишга топширганди.
Айни шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида сўз олган Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорларнинг шахсан давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиши ишбилармонлик муҳитини янги босқичга олиб чиқибгина қолмай, уларнинг ижтимоий мажбуриятларини ҳам ошираётганлиги, шу сабабдан бундай хайрли ишлар мунтазам давом этишини таъкидлаган эди.
Хусусан, навбатда Чўлқувар МФЙ йўлларининг аҳволи абгор қисмига замон талабларига мос асфальт қопламаси ётқизилмоқда.
Маҳаллий аҳоли бўлаётган ўзгаришлардан мамнун. Чунки, эндиликда улар ёғингарчилик вақтларида лой ва нотекис йўллардан эмас, шаҳарникидан қолишмайдиган тоза ва озода йўлларда манзилларига етиб олишади.