ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ I КОНГРЕССИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ I КОНГРЕССИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК
ПАРТИЯСИНИНГ I КОНГРЕССИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Continental Tashkent анжуманлар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг
I Конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов партиянинг Жиззах вилоятидан сайланган Сиёсий Кенгаш аъзоси сифатида иштирок этди.

Тадбир давомида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг
2020-2024 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, O`zLiDePнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва
шаҳар кенгашлари сайловида иштироки ва партия сайловолди дастурининг устувор йўналишлари, партия Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Сиёсий Кенгаши таркибини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: