ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИШДА СУВ ТЕЖОВЧИ НОУ-ХАУЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИШДА СУВ ТЕЖОВЧИ НОУ-ХАУЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

ЗАЪФАРОН ЕТИШТИРИШДА СУВ ТЕЖОВЧИ НОУ-ХАУЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

Барчамизга маълумки, глобал иқлим ўзгариши, об-ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, сув ресурсларининг тақчиллиги, қурғоқчил ҳудудларнинг кенгайиб бориши минтақамизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Президентимиз жорий йилнинг 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши IX йиллик йиғилишининг очилиш сессиясида таъкидлаганидек, айни пайтда Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурслари тақчиллиги муаммолари айниқса ўткир тус олмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш бўйича Минтақавий марказ ташкил этиш ташаббусини илгари сурганлиги ҳам бежиз эмас.

Мазкур ҳолат соҳада хориж тажрибасидаги ноу-хаоларни қўллаш, сув ресурсларидан максимал даражада самарали фойдаланишни тақозо этмоқда. BMB HOLDING қишлоқ хўжалигида, хусусан, Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги заъфарон плантацияларида польшалик мутахассислар билан ҳамкорликда синов тариқасида AgroNanoGel Basic гидрогель маҳсулотини қўллай бошлади.

AgroNanoGel Basic (гидрогель) маҳсулоти ўсимликлар учун сув заҳирасидир. Унинг қўлланилиши бутун вегетация даврида ўсимликлар учун оптимал сув шароитларини таъминлайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалигида гидрогелнинг қўлланилиши 40-45 % фоизгача сувни тежаш имкониятини беради.

Маҳсулот синов якунига кўра оммалаштирилади, қолаверса, заъфарон ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида сув сарфини сезиларли даражада камайтиради.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: