ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР: BMB HOLDING ХОДИМЛАРИ ОММАВИЙ ҲАШАР ҲАМДА «TEAM BUILDING» ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР: BMB HOLDING ХОДИМЛАРИ ОММАВИЙ ҲАШАР ҲАМДА «TEAM BUILDING» ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

ҲАШАР ЭЛГА ЯРАШАР: BMB HOLDING ХОДИМЛАРИ ОММАВИЙ ҲАШАР ҲАМДА «TEAM BUILDING» ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Ҳашар Ўзбекистонда қадимдан мавжуд бўлиб, жамоаларнинг ўзаро бирдамлигини, ҳамкорлигини мустаҳкамловчи ҳамда корпоратив бирдамлик ҳиссини оширишга хизмат қилувчи ижтимоий ҳодиса ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 19 октябрь куни Ҳолдинг тизимидаги барча корхона ходимлари учун Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги BMB AGRO кластерида пахта тадбири ҳамда «Team building» ташкил этилди.

Тадбир давомида турли ўйинлар, мусобақалар ҳамда Шухрат Дарё, Муҳаммадали Жўраев каби эстрадамизнинг истеъдодли вакиллари иштирокида мусиқий чиқишлар ўтказилди. Турли номинациялар кесимида энг яхшилар аниқланди, ғолиб бўлганларга қимматбаҳо совғалар ҳамда Ҳолдинг раҳбариятининг махсус ташаккурномалари топширилди. Гулхан атрофида ташкил этилган кечки тадбир иштирокчилар учун кўнгилочар томошага ҳамда ўзига хос носталгияга сабаб бўлди.

Ҳар йили ўтказиб келинадиган бу каби тадбирлар нафақат Ҳолдинг ва ходимлар ўртасидаги алоқаларни ҳамда жамоа руҳиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши билан аҳамиятли, балки сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга жавоб ўлароқ, ижтимоий масъулият ҳисси ҳамдир.

 

 

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: