ЗАЪФАРОН ЭКИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА
Хабарингиз бор, мазкур йилдан заъфарон етиштириш янги босқичга кўтарилди. Заъфарон майдонлари бир неча баробар кенгайтирилиши, иш хажмини ҳам шунга монанд ошишига, кўплаб мавсумий қўшимча иш ўринлари яратилишига сабаб бўлди. Барча зарурий агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиб, экиш жараёнлари мутахассисларнинг қатъий назорати остида амалга оширилмоқда.
Шу кунларда Бахмал туманидаги плантацияларда Италиядан келтирилган заъфарон туганак пиёзбошларини экиш тадбирлари энг қизғин паллага кирмоқда. Алоҳида билим ва тажриба талаб қилинадиган мазкур жараёнда асосан бу борада бир неча йиллик тажрибага эга маҳаллий аҳоли вакиллари жалб этилган.
Келгусида ушбу заминда етиштирилган заъфарондан, аввало, юқори сифатли «қизил олтин» ва ўн бешга яқин заъфаронли маҳсулотлар тайёрланиб, хорижга экспорт қилинади ҳамда ички бозорга йўналтирилади.