АГРАР СОҲАДАГИ ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ЎРГАНИЛМОҚДА

АГРАР СОҲАДАГИ ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ЎРГАНИЛМОҚДА

Барчамизга маълумки, ғарб давлатлари, хусусан, Туркиянинг аграр сектори узоқ йиллик тажрибага, замонавий технологиялар ва илмий асосланган ривожланиш моделига эга. Қолаверса, сўнгги йилларда мазкур мамлакатда қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

BMB HOLDING шу нуқтаи назардан, Ҳолдинг тизимида аграр йўналишдаги корхоналарда инновацион технологияларни жорий қилиш, кооперациялар тизимини йўлга қўйиш, фермерларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида доимий равишда халқаро тажрибани ўрганиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 20-26 ноябрь кунлари Ҳолдинг вакиллари Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги халқаро ўқув-амалиёт семинарида иштирок этмоқда. Семинарда кўплаб ривожланган давлатлардан ташриф буюрган етакчи профессор-агрономлар қатнашиб, ўзларининг бугунги кун талабига мос бўлган янги инновацион технологиялари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уруғчиликни ривожлантириш ҳамда биостимуляторлардан тўғри фойдаланиш тўғрисидаги маърузалари ва бир вақтнинг ўзида амалиёти билан иштирок этмоқда. Қолаверса, бир қатор экинлар (помидор, булғор қалампири, маккажўхори, қовоқ, сабзи)нинг уруғ навларини олиш бўйича малака оширмоқдалар.

Ўқув-семинар давомида, қишлоқ хўжалиги йўналишида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Manier компанияси раҳбарияти билан соҳада ҳамкорлик қилиш борасида музокаралар ўтказилиб, келгусида ўзаро тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон иқлим шароитига мос интенсив уруғлар етиштиришда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: