Жорий йилнинг 29 ноябрь куни EastCham Палатаси вакиллари Тарья Тейттинен ва Алтин Шакирханова билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб, европалик ҳамкорларга Ҳолдинг фаолияти ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан етиштирилаётган, қайта ишланаётган ҳамда хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Финляндия ишбилармонлари ўртасида инвестиция ва савдо йўналишларида ҳамкорлик қилиш, хусусан, BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон, BMB Agro Plus корхонасида чуқур қайта ишланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Финляндия бозорига экспорт қилиш ва озиқ-овқат саноатида қўллаш ҳамда етиштирилаётган маҳсулотларни Европа мамлакатлари талаби асосида қайта ишлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Натижада мамлакатимизга 2025 йилда финляндиялик ишбилармонлар доирасидан иборат делегация ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.