Иқтисодиётни юксалтиришнинг муҳим омилларидан бири ҳеч шубҳасиз, экспортдир. Шу сабабдан, Ҳолдинг таркибига кирувчи экспортга ихтисослашган корхоналар томонидан мунтазам равишда юртимизда етиштирилиб, қайта ишланган юқори сифатли, жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нафақат қўшни давлатларга, балки Осиё ва Европа мамлакатларига ҳам етказиб берилмоқда.
Жорий йилнинг ноябрь ойида серқуёш юртимизда етиштирилган бир қанча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари BMB-NRC Agrologistics мажмуаси орқали хорижга экспорт қилинди. Хусусан, хурмо, олма, лимоннинг бир нечта турлари, пиёз, ловия, ошқовоқ каби сабзавот ва полиз маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Покистон, Хитой, Эрон,Туркия, Латвия ҳамда Грузия каби давлатлар шулар жумласидандир.
Мунтазам равишда, аниқ стратегия ва режа асосида амалга оширилаётган бу каби экспорт амалиётларидан мақсад битта—юртимиз иқтисодиётига, экспорт салоҳиятининг ошишига, халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшишдир.