GROCERIES IMPEX (ҲИНДИСТОН) КОМПАНИЯСИ АСОСЧИСИ ВИПИН АГГАРВАЛ BMB HOLDING ТИЗИМИДАГИ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

GROCERIES IMPEX (ҲИНДИСТОН) КОМПАНИЯСИ АСОСЧИСИ ВИПИН АГГАРВАЛ BMB HOLDING ТИЗИМИДАГИ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Groceries Impex компанияси асосчиси Випин Аггарвал Ҳолдинг тизимидаги корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди.

Groceries Impex компанияси — 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистонда улгуржи заъфарон ва зираворлар савдоси соҳасидаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Ҳиндистонлик ишбилармон дастлаб BMB Za’faron қуритиш ва қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди. Хусусан, корхона таркибидаги плантацияда давом этаётган ишлар, заъфарон гулларини териш, саралаш, қуритиш ва қадоқлаш жараёнларини бевосита кузатди.

Кейинги манзил BMB-NRC Agrologistics ҳамда BMB Agro Plus корхоналари бўлди. В. Аггарвал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан чуқур қайта ишлашгача бўлган тўлиқ занжир ташкил этилганлигинини эътироф этиб, тизим фаолиятини юқори баҳолади. Келгусида нафақат заъфарон балки, мазкур корхоналарда чуқур қайта ишланган ҳамда қуритилган маҳсулотлар савдосида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, келгусида Ҳиндистонга заъфарон, қўшилган қийматга эга мева-сабзавотларнинг пюре, джем ва қуритилган маҳсулотларининг экспортини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: