ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙМОҚДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙМОҚДА

Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалиги сўнгги йилларда глобал экспорт бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Бу борада замонавий логистика инфратузилмасининг шаклланиши муҳим омил сифатида намоён бўлди.

Шу кунларда экспорт-импорт жараёнларини соддалаштириш ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган BMB-NRC Agrologistics корхонасида ишлар қизғин паллага кирмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сараланиб, лаборатория текширувидан ўтказилгандан кейин қадоқланмоқда ҳамда тегишли ҳужжатлар мажмуанинг ўзида расмийлаштирилиб экспорт қилинмоқда.

Аҳамиятли томони шундаки, маҳсулотлар Латвия, Эрон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжондан ташқари Қувайтга ҳам экспорт қилина бошланди. Бу эса мажмуа имкониятларидаги яна бир маршрут демакдир.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: