ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни талабалар фестивали доирасида BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони ҳамда «Дўстлик» ордени соҳиби — Бекзод Маматқулов пойтахтимизда жойлашган Тошкент давлат юридик университети талабалари билан учрашув ўтказди.

Дастлаб, Б.Маматқулов ўзининг ҳаёт йўлини талабаларга очиқ ва самимий тарзда сўзлаб берди. Тошкент давлат юридик университетидаги талабалик пайтларини эсларкан, талабалик даврининг ўзига хос хотиралари ва қийинчиликлари ҳақида гапирди. Айниқса, талабалик йилларида ўқишга қизиқишни юқори даражада ушлаб туриш, ўз-ўзига талабчанлик ва келажакдаги мақсадларни аниқ белгилашнинг аҳамиятига тўхталди.

Қолаверса, муваффақиятга эришиш йўлида қилинган ҳар бир хато муҳим тажриба бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Б.Маматқулов талабаларга хатолардан қўрқмаслик, аксинча, улардан тўғри хулоса чиқаришни ва қийинчиликларни янги имконият сифатида қабул қилишни маслаҳат бераркан:
«Қийинчиликлар билан тўқнаш келганда, ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак, аксинча, уларни янги имконият сифатида кўриш керак»,
— дея таъкидлади.

Талабалар учрашув давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Бу учрашув нафақат мотивация манбаи бўлди, балки талабалар учун янги имкониятлар эшигини ҳам очди. Хусусан, эндиликда:
– BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раисининг махсус стипендияси таъсис этилиб ТДЮУнинг иқтидорли талабларидан 5 нафари мазкур стипендияга сазовор бўлади. Стипендия 1 йил давомида тўлаб борилади.
– ТДЮУ нинг кам таъминланган ва боқувчиси йўқ оила фарзандлари ҳисобланган талабларининг контракт тўловлари тўлаб берилади.
– Университетда фаолият олиб бораётган 3 та талабалар клубларининг лойиҳалари молиялаштирилади.
– ТДЮУ нинг битирувчи босқич талабаларининг амалиёти Ҳолдингда ўтказиладиган бўлди.

Умуман олганда, Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раисининг тажрибалари ва тавсиялари ушбу университет талабалари нафақат юридик соҳада, балки бошқа турли соҳаларда ҳам муваффақият қозониш мумкинлигини намоён этди. Шунингдек, бу каби ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш юртимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар натижаси эканлиги ҳам эътироф этилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: