Бу йилги куз мавсуми қуёшли кунларга бир мунча бой бўлмоқда. Албатта бу меҳнаткаш миришкорлар учун айни муддао ҳисобланади. Қолаверса, Бахмал туманидаги заъфарон плантацияларида бобоқуёшнинг сўровига лаббай деб заъфарон қийғос гулламоқда.
Заъфарон экиш ишлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, терим ишлари ҳам ўзининг асосий босқичига кирди. Қўл меҳнати билан терилаётган нафис гуллар ҳосилини ажратиш ва қуритиш учун корхонага пешма-пеш етказиб берилмоқда.
Келгусида мазкур ҳосилдан 15 га яқин маҳсулотлар тайёрланиб, маҳаллий бозор расталарига ҳамда хорижга экспорт қилинади. Бу эса меҳнат қилаётганларнинг оиласига ризқу насиба олиб кириш баробарида, ҳудуд фаровонлиги ва иқтисодий салоҳиятига ҳисса қўшиш демакдир.