Жорий йилнинг 3 декабрь куни Бош вазир ўринбосари, Ҳукумат комиссиясининг раиси Жамшид Ходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамроҳлигида ҳудудлардаги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш ҳамда янги таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида BMB HOLDING ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамкорлигида ишга туширилган BMB AGRO PLUS корхонасига ташриф буюрди. Меҳмонларни BMB HOLDING Таъсисчиси Азиз Маматқулов кутиб олиб, корхона фаолияти билан таништирди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари корхона фаолияти билан, хусусан, мева-сабзавотларни бирламчи чуқур қайта ишлаш, мураббо, консерва, пюре ва паста каби чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қуритиш жараёнлари билан батафсил танишдилар ҳамда корхона қурилишининг иккинчи босқичда ишга тушириладиган сублимацион усулда қуритиш линияси, шок ва акустика усулда музлатиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, жойлардаги масъул раҳбарларга комплекснинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш, мажмуанинг иккинчи босқичини тез фурсатларда фойдаланишга топшириш, мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди ва келгусидаги қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.