BMB ZA’FARON МАҲСУЛОТИНИНГ ГЕРМАНИЯГА ЭКСПОРТИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ ҚАДАМ ТАШЛАНДИ

BMB ZA’FARON МАҲСУЛОТИНИНГ ГЕРМАНИЯГА ЭКСПОРТИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ ҚАДАМ ТАШЛАНДИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 31 октябрь куни BMB HOLDING Бош офисида BREITZMANN Edelmetalle & Diamanten компаниясининг асосчиси Карл – Хайнц Гюнтер Брайтцман ва компания аъзолари билан учрашув бўлиб ўтган эди.

Ушбу учрашувнинг мантиқий давоми сифатида, жорий йилнинг 10 декабрь куни Ҳолдинг Бош офисида, Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси кўмагида, BREITZMANN Edelmetalle & Diamanten (Германия) компанияси асосчиси, Бавария-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Карл – Хайнц Брайтцман бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувда, BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфаронни Германия бозорига экспорт қилиш, мамлакатимизда немис технологияларини татбиқ этиш, BMB AGRO PLUS корхонасида чуқур қайта ишланаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Германиянинг савдо тармоқларига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якуни бўйича, юқорида таъкидланган йўналишларда қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда Ҳолдинг раҳбариятининг ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш мақсадида Германияга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: