Жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси кўмагида, BREITZMANN Edelmetalle & Diamanten (Германия) компанияси асосчиси, Бавария-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Карл – Хайнц Брайтцман бошчилигидаги делегация аъзолари Ҳолдинг тизимидаги корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятида бўлди.
Европалик мартабали меҳмонларни Ҳолдинг таъсисчиси Азиз Маматқулов кутиб олиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ва экспортга ихтисослашган – BMB-NRC Agrologistics, BMB Agro Plus корхоналари ҳамда BMB IMPEX маҳсулотларни тарқатиш базаси фаолияти билан таништирди.
Делегация аъзолари жараёнлар билан танишаркан, мева ва сабзавотларни бирламчи, иккиламчи ва якуний қайта ишлашдан тайёр маҳсулотгача бўлган босқичларни ўз ичига олган яхлит тизим яратилганлигини эътироф этди ҳамда келгусида мазкур корхоналарда чуқур қайта ишланган ҳамда қуритилган маҳсулотлар савдосида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Хусусан, Германиянинг савдо тармоқларига қўшилган қийматга эга чуқур қайта ишланган ҳамда қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти бўйича биргаликда ишларни ташкил этишга келишиб олинди.