Жорий йилнинг 16-21 декабрь кунлари Малайзиянинг йирик «Paradigm Mall» номли йирик савдо мажмуасида ўзбек маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилмоқда.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган миллий маҳсулотлар ярмаркасида юртимизнинг турли ҳудудларидан 15 дан ортиқ йирик экспортчи корхоналарнинг маҳсулотлари, хусусан, BMB HOLDING тизимидаги корхоналар томонидан етиштирилаётган, чуқур қайта ишланаётган маҳсулотлар ҳамда BMB Za’faron бренди остида ишлаб чиқарилаётган заъфаронли маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Тадбир давомида ушбу маҳсулотлар Малайзиянинг салоҳиятли импортёр корхоналари вакиллари ҳамда бошқа кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.