Жорий йилнинг 23 декабрь куни BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашди.
Учрашувда дастлаб сўнгги йилларда икки қардош мамлакатларнинг ишбилармон доира вакиллари ўртасида тижорий алоқалар яхшигина фаоллашганлиги қайд этилди.
Қолаверса, Ҳолдинг тизимида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Қозоғистон бозорларига экспорт қилиш, хусусан, заъфарон маҳсулотлари ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, элчи жаноблари томонидан Ҳолдинг таркибида жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан тортиб, уларни сақлаш, саралаш, чуқур қайта ишлаш ҳамда заъфаронни қуритиш ва қайта ишлаш корхоналари фаолияти йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, шунингдек, томонлар учун ҳар томонлама манфаатли йўналишларда савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий алоқаларни ривожлантиришга келишиб олинди.