ҚОЗОҒИСТОННИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

ҚОЗОҒИСТОННИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Атамкулов Бейбут Бакирович бошчилигидаги делегация BMB-NRC Agrologistics мажмуаси имкониятлари билан танишди.

Элчи жаноблари бошчилигидаги меҳмонлар агрологистика мажмуасининг фаолияти, унинг қуввати, экспорт салоҳияти ва жўғрофияси, хизмат турлари, яратилган имконият ва шароитлар, хусусан, мамлакатимиз минтақаларида етиштирилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона, банк ва санитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш, транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш каби амалиётлар билан таништирилди.

Келгусида қўшни Қозоғистонга серқуёш заминимизда етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилишда мажмуа имкониятларидан фойдаланишга ҳамда бу борада Ҳолдинг раҳбарияти билан учрашув ўтказишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: