ЎЗБЕКИСТОН-ХОРВАТИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН-ХОРВАТИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида тарихий аҳамиятга эга бўлган биринчи Ўзбекистон-Хорватия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбир икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Форумда делегацияларга Ўзбекистон томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Хорватия томонидан эса Европа ишлари ва ташқи ишлар вазири Гордан Радман раҳбарлик қилди.

Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ўзбек ишбилармон доиралари, хусусан, BMB HOLDING вакиллари ва «Apiherbal Ltd», «Legio Nordica», “Infobip”, “Podravka”, «Đuro Đaković Montaža-Izolak» каби 50 дан ортиқ таниқли хорват компаниялари иштирок этди.

Тадбир дастурига мувофиқ, B2B ва B2G форматдаги учрашувлар бўлиб, улар орқали иштирокчилар янги алоқалар ўрнатиш, истиқболли қўшма лойиҳалар ва савдо келишувларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: