Жорий йилнинг 17 декабрь куни BMB HOLDING Бош офисида, «UzOman» (Ўзбекистон-Ўмон) инвестиция компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари жадаллик билан ривожланаётгани таъкидланди ҳамда сўнгги йилларда мамлакатимизда эркин ишбилармонлик муҳити яратилгани, хорижий инвесторлар учун жозибадор инвестицион майдон шакллантирилгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ўмонлик ишбилармонларга BMB HOLDINGнинг фаолият кўлами, хусусан, заъфарон етиштириш, озиқ-овқат саноати, хизмат кўрсатиш, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, ижтимоий инфратузилмалар барпо этиш ва бошқа йўналишларда ҳозирда муваффақиятли амалга оширилаётган ҳамда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди ва шу ўринда «UzOman» инвестиция компанияси томонидан кўп йиллар мобайнида савдо, кўчмас мулк, пудратчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва бошқа бир қатор соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди.
Учрашув якунида яқин келажакда икки ташкилот ўртасида манфаатли келишув орқали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳамда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланишга келишиб олинди.