EUROCHAMBRES ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ, ЛАТВИЯ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АИГАРС РОСТОВСКИС БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

EUROCHAMBRES ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ, ЛАТВИЯ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АИГАРС РОСТОВСКИС БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, Латвияда бўлиб турган BMB HOLDING делегацияси бир қатор самарали учрашувлар ўтказмоқда. Хусусан, бугун 30 январь куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси кўмагида Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Европа савдо-саноат палаталари уюшмаси (Eurochambres)нинг вице-президенти, Латвия Савдо-саноат палатаси Президенти Аигарс Ростовскис ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида Ҳолдинг тизимидаги корхоналар фаолияти, етиштирилаётган, қайта ишланаётган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида А. Ростовскис палата ва уюшманинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй ҳаракатлари, ишбилармонлик муҳити ҳамда уюшма аъзоларининг жаҳон бозоридаги улуши ва бошқалар ҳақида сўз юритди.

Натижада, икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда жорий йилнинг март ойида европалик тадбиркорлар делегацияси билан мамлакатимизда учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

Eurochambres — Европа савдо ва саноат палаталари уюшмасидир. Бу ташкилот Брюсселдаги энг йирик бизнес вакиллиги ташкилотларидан бири бўлиб, 45 та аъзо (43 та миллий савдо ва саноат палаталари уюшмалари ҳамда 2 та трансмиллий палата ташкилоти) ва 1700 та минтақавий ва маҳаллий палаталардан иборат. Европа тармоғи орқали Европада
20 миллиондан ортиқ корхоналар манфаатларини ифодалайди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: