Жорий йилнинг 9 январь куни BMB HOLDING Бош офисида Ўзбекистон Республикасидаги Германия иқтисодиёти иттифоқининг Ижрочи директори Дилфуза Таджибаева билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ҳолдинг тизимида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Германия бозорларига экспорт қилиш, хусусан, заъфарон маҳсулотлари ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш орқали савдо-иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Германия билан савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, Ҳолдингнинг кенг қамровли фаолияти ҳақида халқаро компаниялар ҳамда ташкилотлар вакилларига кенгроқ маълумот бериш ҳамда янги бизнес ҳамкорлар топиш таъкидлаб ўтилди.
Мулоқот якунида, юқорида таъкидланган йўналишларда янги ҳамкорлар топишда кўмаклашишга ва германиялик ишбилармон доиралари вакилларини Ўзбекистонга ташрифи давомида BMB HOLDING корхоналари фаолияти билан танишиб мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга келишиб олинди.