Жорий йилнинг 14 январь куни BMB HOLDING Бош офисида Германиянинг, Rödl & Partner, Lion Group, JET-TEAM, KRONEN компанияларининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Германия билан савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, Ҳолдингнинг кенг қамровли фаолияти ҳақида халқаро компаниялар ҳамда ташкилотлар вакилларига кенгроқ маълумот бериш, янги бизнес ҳамкорлар топишда кўмаклашиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва заъфаронли маҳсулотларнинг немис бозорига экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, хусусан, Rödl & Partner компанияси вакиллари билан солиқ масалалари, аудит хизматларини кўрсатиш, тегишли лицензия, сертификатлар, халқаро стандарт ва тартибга солиш ҳужжатларини олишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.