Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси кўмагида BMB HOLDING Таъсисчиси Азиз Маматқулов ҳамда ELBI компаниясининг халқаро ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича раҳбари Зохиджон Зокиржонов билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ўтган йиллар давомида Ҳолдинг ва ELBI компаниясининг ҳамкорлиги сарҳисоб қилиниб, Латвияга қовун, карам, пиёз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришдаги ҳамкорлик манфаатли бўлганлиги таъкидланди. Шунингдек, жорий йилда ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, маҳсулотларнинг ҳажми ва турини кўпайтиришга келишиб олинди.
Навбатдаги учрашув KGS Grupa компанияси раҳбари Петерис Каушелиус билан бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида асосий эътибор заъфарон, ҳўл мева-сабзавотлар, қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотларни етказиб бериш масалаларига қаратилди ҳамда юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни Латвия бозорига етказиб беришга келишиб олинди.