Жорий йилнинг 29 январь куни BMB HOLDING Бош офисида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонасининг Савдо-иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳатчи Жандос Асқаров ва 1-котиб Биржан Дулатбеков билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида Элчихона вакилларига Ҳолдингнинг фаолият йўналишлари, таркибий корхоналари, инвестициявий имкониятлари, етиштирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Қозоғистон бозоридаги имкониятлар ҳамда икки давлат ишбилармонлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шу ўринда, Элчихона вакиллари Қозоғистон ҳудудида Ҳолдинг филиалини очиш бўйича таклиф билдириб, бу ташаббус қўллаб-қувватланган тақдирда, ҳуқуқий, маъмурий ва ташкилий масалаларда ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Учрашув якунида юқорида таъкидлаб ўтилган йўналишларда истиқболли лойиҳаларни босқичма босқич кўриб чиқиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.