Хабарингиз бор, шу кунларда Европада бўлиб турган BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси бошчилигидаги делегация Польшада ўтказилган бир қатор самарали учрашувлардан сўнг, бугун 29 январь куни Латвия Республикасида учрашув ва музокаралар ўтказмоқда.
Хусусан, Рига шаҳрида Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси кўмагида Ҳолдинг Бош директорининг биринчи ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда SKAI BALTIJA компанияси Бош директори Иво Велде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот мобайнида, мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавотларини SKY супермаркетлар тармоғига етказиш, қуритилган маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш, ўзбек заъфаронини Латвия бозорига мунтазам етказиб бериш, қолаверса, маҳсулотларни халқаро стандартларга мос равишда саралаш ва қадоқлаш, самарали логистика тизимини йўлга қўйиш ҳамда экспорт ҳажмини барқарор таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Натижада, табиий ва сифатли маҳсулотларни экспорт қилишда ҳамда жорий йилнинг апрель ойида навбатдаги учрашувни Тошкентда ўтказишга келишиб олинди.