Жорий йилнинг 30 январь куни пойтахтимиздаги Inter Continental trilliant меҳмонхонасида Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари вакиллари ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари, жумладан, консалтинг, тоғ-кон саноати, фармацевтика, туризм, агрологистика, озиқ-овқат қишлоқ хўжалиги саноатларида фаолият юритувчи йирик компаниялар, хусусан, BMB HOLDING вакиллари ҳам иштирок этди.
Форум давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг тобора ривожланиб бораётганлиги таъкидланди. Шунингдек, BMB HOLDING вакиллари томонидан франциялик йирик тадбиркорларга Ҳолдинг салоҳияти, имкониятлари, унинг таркибидаги корхоналарда амалга оширилаётган лойиҳалар ва маҳсулотлар ассортименти ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда B2B форматида музокаралар ўтказилди.
Натижада, ўнлаб Француз компаниялари вакиллари билан келгусида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш учун бизнес-учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.