ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЙЎНАЛИШИДАГИ КОРХОНА РАҲБАРЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЙЎНАЛИШИДАГИ КОРХОНА РАҲБАРЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йил 31 январь – 1 февраль кунлари BMB HOLDING тизимидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари учун Тошкент давлат аграр университетининг профессор-ўқитувчилари иштирокида «Сабзавот кўчатларини етиштириш» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбир Ҳолдинг тизимидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган корхоналарнинг раҳбар ва ходимларини сабзавот кўчатларини етиштиришдаги янгиликлар ва технологиялардан тўғри фойдаланиш бўйича малакаларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Ўқув-семинарнинг биринчи куни сабзавот экинлари кўчатларини етиштиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, кўчат етиштиришда тупроқ аралашмасини тайёрлаш ва унга бўлган талаблар, кўчатхоналарни экишга тайёрлаш, микроиқлимни созлаш, сабзавот ва полиз экинларини етиштириш ҳамда унинг агротехникаси каби мавзуларда амалий машғулотлар ташкил этилди.

Семинарнинг иккинчи куни эса иссиқхоналарда помидор, қалампир кўчатларни етиштириш технологиялари, кўчатларни чиниқтириш, қишги мавсумга тайёрлаш, очиқ далада етиштириш ҳамда озиқлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Интерактив ва очиқ мулоқот тарзида ўтган семинар тингловчилар учун малака ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш мактаби бўлиб хизмат қилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: