ЎЗБЕК ЗАЪФАРОНИ ГЕРМАНИЯ БОЗОРИГА ҲАМ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ

ЎЗБЕК ЗАЪФАРОНИ ГЕРМАНИЯ БОЗОРИГА ҲАМ ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ

Аввал хабар берганимиздек, BMB HOLDING делегацияси Швециядаги ташрифини якунлаб, бугун 1 февралдан Германияда навбатдаги учрашув ҳамда музокараларни бошлади.

Дастлаб, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Фавқулодда ва Мухтор элчи Дилшод Ахатов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида немис ишбилармон доира вакиллари билан тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш, мамлакатимизга сармоялар оқимини ошириш, илғор технологиялар ва инновацияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, жаноб элчи Германиянинг етакчи компаниялари, саноат корхоналари ва тадбиркорлик уюшмалари билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида амалий тавсиялар берди.

Шунингдек, BREITZMANN Edelmetalle & Diamanten компаниясининг асосчиси Карл – Хайнц Гюнтер Брейцман ва компания аъзолари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфаронни Германия бозорига экспорт қилиш, мамлакатимизда немис технологияларини татбиқ этиш, чуқур қайта ишланаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Германиянинг савдо тармоқларига етказиб бериш масалалари муҳокама қилиниб, амалий қадамларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Навбатдаги учрашув Берлиндаги UZ TRADE HOUSE (Ўзбекистон савдо уйи) Бош директори Жонни Бакос билан бўлиб ўтди. Унда мазкур савдо уйи ўзбек тадбиркорлари учун Европа бозорига киришда ўзига хос кўприк бўлиши таъкидланди. Хусусан, Германиядаги 16 та ҳудудда ушбу жамият вакиллари бўлиб, улар савдо-иқтисодий, инвестициявий масалаларда ҳамкорлик қилиши мумкинлиги маълум қилинди ҳамда Ж.Бакос томонидан Ҳолдинг маҳсулотларининг шоу-румини Германияда ташкил этиш таклифи берилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: