ЎЗБЕКИСТОН-МАЛАЙЗИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН-МАЛАЙЗИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 5 февраль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган “Grand Hyatt” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, икки мамлакатнинг етакчи компаниялари, хусусан, BMB HOLDING вакиллари ҳамда инвестиция ва банк-молия институтларининг 200 дан ортиқ раҳбарлари иштирок этди.

Бизнес-форумда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, ўзаро кўргазма ҳамда ярмаркалар ўтказиш бўйича келишувларга эришилгани маълум қилинди. Қолаверса, форум доирасида қўшма лойиҳаларнинг салмоқли портфели шакллантирилгани ва саноат кооперацияси дастури ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Жараёнлар давомида B2G ва B2B форматида бизнес учрашувлар ташкиллаштирилиб, Малайзия Савдо саноат палатаси раиси жаноб Соҳаими Шаҳадан ва 15 га яқин компанияларга BMB HOLDING фаолияти бўйича батафсил маълумот берилди ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: