BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
12.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ва JIZZAX ORGANIC ўртасида қишлоқ хўжалигида истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

11.07.2025 / Voqealar

Янги экспорт келишуви: Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон Корея бозорига чиқади

10.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING корпоратив сиёсатида гендер мувозанати

08.07.2025 / Без рубрики

Германия бозорига экспортни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

27.06.2025 / Yangiliklar

Матбуот куни муносабати билан BMB HOLDING медиа ходимларини тақдирлади

10.04.2025 / Rubrikasiz

ИТАЛИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 10 апрель куни, BMB HOLDING бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пьергабриеле Пападия де Боттини ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида элчи жаноблари BMB HOLDING’ни 8 йиллик фаолияти билан самимий қутлади ҳамда Ҳолдингнинг қисқа муддатда эришган ютуқларини алоҳида эътироф этиб, келгуси режаларига муваффақият тилади. Шундан сўнг, элчи жаноблари Б.Маматқулов ҳамроҳлигида офисда ташкил этилган Ҳолдинг маҳсулотларининг «Шоурум»и, меҳмонлар уйи, музей ва бошқа объектлар фаолияти билан танишди. Серқуёш заминимизнинг сархил мева-сабзавотларини чуқур қайта ишлаш орқали тайёрланган маҳсулотлар элчи жанобларида катта таассурот қолдирди.

Иқтисодий алоқалар: Мавжуд ютуқлардан янги марралар сари

Муҳокамалар марказида Ҳолдинг корхоналари томонидан чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, қуритилган сабзи, пиёз, қовоқ ҳамда мева-сабзавотларнинг пюре, джемларини Италия бозорига етказиб бериш масалалари, қолаверса, BMB-Opera Zafferano қўшма корхонаси томонидан Жиззах вилоятида амалга оширилаётган заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳасининг бугунги ҳолати ҳамда келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.

Иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари кўриб чиқилар экан, келгусида амалга ошириладиган истиқболли қадамлар сифатида икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари учун қўшма бизнес-форумлар, B2B учрашувлари, савдо миссиялари ва бошқа тадбирларни мунтазам ўтказиб туриш орқали тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Шунингдек, томонлар Италиянинг илғор технологиялари ва сармояларини Ўзбекистондаги истиқболли йўналишларга, жумладан, қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб этиш бўйича стратегик ёндашувни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида томонлар бу каби очиқ ва самарали мулоқотлар кўп қиррали шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring