Холдинг таркибидаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот кластерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, сақлаш ва сотиш (экспорт) жараёнларини кенг тадбиқ қилиш назарда тутилган.

Бельгия, Италия, Туркия ва Хитой давлатларининг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар йилига 40 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш имкониятини беради.

Лойиҳа икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда мева-сабзавотларни қуритиш, иккинчи босқичда эса мураббо, консерва, пюре ва паста каби чуқур қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.