Озиқ-овқат кластери экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисосланган. Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири илмий тадқиқотларга асосланган кластер (кооперация) фаолиятини ташкил қилишдан иборатдир. Қамраб олинган ҳудудда пахта ва ғалла маҳсулотларини етиштириш илм-фан ва инновацияларга асосланган тарзда олиб борилади. Кластернинг машина-трактор парки жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари бўлган Жон Дир, Нью Ҳолланд, Арион ва Беларус замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналаридан иборат.
Кластерда мош, ловия, нўхот, кунжут, маккажўхори, кунгабоқар, ер ёнғоқ каби дуккакли ва мойли экинлар етиштириш ҳамда уларни экспортини тизимли ташкил этиш йўлга қўйилган.
BMB AGRO да дуккакли экинларни саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш ишлаб чиқариш қуввати, шу билан бирга, чорвачилик ва паррандачилик фермалари мавжуд.