Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентлари асосида кўп йиллик тажрибага эга, ўз соҳасини чуқур биладиган етук мутахассислар жам бўлган қурилиш компанияси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида кўплаб архитектура-қурилиш лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш мажмуалари, ресторан ва меҳмонхона тармоқлари, замонавий бизнес марказлар, соғломлаштириш масканлари ҳамда ижтимоий соҳадаги объектларни барпо этмоқда.