BMB IMPEX шўъба корхонаси 2019 йилда Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини мунтазам равишда экспорт қилиш ва хорижий мамлакатларнинг бошқа товарларини экспорт-импорт этказиб бериш мақсадида ташкил этилган.
Компаниянинг асосий мақсади Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали жаҳон бозорларига олиб чиқиш, шунингдек, хорижий мамлакатлардан замонавий ускуналар олиб келишдир. Бугунги кунда, компания 100 дан ортиқ хорижий компаниялар билан экспорт амалиётларини бажариб келмоқда. 2022 йил якунига кўра, компания ва Холдинг таркибидаги 6 та ташкилот томонидан амалга оширилган экспорт кўрсатгичлари 35 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, экспорт географияси Италия, Германия, Латвия, АҚШ, Хитой, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Қатар каби 20 дан ортиқ давлатларни қамраб олган.