BMB Holding жамоасининг кўпқиррали фаолиятини мамлакат ва халқаро медиа маконда янада шаффоф ва марказлашган тарзда ёритиш, Давлат раҳбари бошчилигида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатларда холдингнинг ўрни ва ролини муносиб равишда кўрсатиш, халқ билан мулоқот ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятда объектив ахборот тарқатиш муҳитини шакллантириш, мамлакатимиз халқаро имиджини ва бизнес ҳамкорлигини юксалтириш, миллий ОАВ лари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган холис материаллар салмоғи, сифати ва кўламини кенгайтириш, ваниҳоят жаҳон тажрибасида унумли фойдаланилаётган медиа-конвергенция жараёнларини тараққий эттириш мақсадида компания таркибида “BMB MEDIA MARKAZ”и таъсис этилди.