BMB-NRC Agrologistics
Ўзбекистон-Россия
қўшма корхонаси
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани
Ҳамкор – Миллий захира корпорацияси (Россия Федерацияси).
Замонавий агрологистика комплекси ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 57,7 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Комплекс учта модульдан иборат бўлиб ҳар бирида йилига 270 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўтказиш қувватига эга бўлади.
Лойиҳани амалга ошириш учун Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидан 40 гектар ер майдони ажратилган. Барча режалаштирилган модулларнинг умумий айланма қуввати йилига 810 минг тоннани ташкил этади.
“Ягона дарча” тизими барча зарур рухсатномаларни, жумладан божхона, банк, фитосанитария, санитария-эпидемиология, сертификатлаш каби хизматларни халқаро стандартларга мувофиқ рўйхатдан ўтказишни таъминлайди.
Тўлиқ қувватга эришилганда мажмуада 200 доимий ва 1400 мавсумий ишчилар ишлайди.