BMB-OPERA Zafferano
Ўзбекистон-Италия
қўшма корхонаси
Жиззах вилояти, Бахмал тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сонли “Ёввойи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ўстириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан компания доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича кластер мақомига эга бўлди.
Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси 2020 йилда таъсис этилган бўлиб, умумий қиймати 80 миллион евро бўлган заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 50 мингдан ортиқ мавсумий ва 800 га яқин доимий иш ўринлари яратилди ва яқин истиқболда плантациялар майдонини 2000 гектарга, тайёр маҳсулот ҳажмини 20 тоннага етказиш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудида 400 гектар ер майдони ажратилган.